Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мисрнинг In2Metals компанияси Ўзбекистоннинг Навоий вилоятида мис конини ўзлаштириш бўйича лойиҳанинг иккинчи босқичини бошлади. Бу ҳақда “Дунё” агентлиги хабар беради.
Ҳозирги кунда лойиҳага 700 минг доллар инвестиция қилинган ва йилнинг охирига қадар бу суммани 2 миллион доллар ўзлаштириш режалаштирилаётганини билдирди.
Лойиҳа доирасида 1,4 минг метр майдон аллақачон бурғиланган, йил охирига қадар 3 минг метрга яқин ишлар амалга оширилиши режалаштирилмоқда.
Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши 2024 йил сентябрда бошланган.