Валюта курслари 09/01/2025
$1 – 12962.98
UZS – 0.11%
€1 – 13377.80
UZS – -0.92%
₽1 – 123.68
UZS – 2.21%
Қидириш
Ўзбекистон 08/01/2025 Илёс Нуримбетов Қорақалпоғистонда шошилинч тиббий ёрдам филиалига раҳбар этиб тайинланди

Илёс Нуримбетов Қорақалпоғистонда шошилинч тиббий ёрдам филиалига раҳбар этиб тайинланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Нуримбетов Ильяс Ансатбаевич Республика тез тиббий ёрдам маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали директори лавозимига тайинланди.

Илёс Нуримбетов 2008 йил Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиалини тамомлаган. 2008 – 2010 йилларда Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг клиник ординатурасида таҳсил олган.

У меҳнат фаолиятини Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Нукус филиали тез тиббий ёрдам бўлими шифокори сифатида бошлаб, кейинчалик ушбу бўлим мудири бўлиб ишлаган.

Илёс Нуримбетов тайинловга қадар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий хизматлар сифатини назорат қилиш бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошлиғи лавозимида меҳнат қилиб келаётган эди.

Янги раҳбарга Қорақалпоғистон Республикасида 162 та тиббий бригадани ўз ичига олган “103” хизмати тезлиги ва сифатини ошириш, тизимни рақамлаштириш жараёнини такомиллаштириш, муассаса фаолиятига илғор халқаро тажрибани татбиқ этиш, замон талаблари асосида ходимлар билим ва малакасини ошириш каби вазифалар юклатилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг