Валюта курслари 19/11/2024
$1 – 12825.01
UZS – 0.1%
€1 – 13552.19
UZS – 0.15%
₽1 – 128.62
UZS – 0.19%
Қидириш
Ўзбекистон 09/05/2023 Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига эҳтиром кўрсатилди
Иккинчи жаҳон уруши фахрийларига эҳтиром кўрсатилди

Ҳар бир Ўзбекистонлик учун 9 май-шунчаки тақвимдаги сана эмас. Бу куни қайтмайдиган бўлиб кетган аскарлар ёдга олинади, иккинчи жаҳон уруши фахрийлари шарафланади. Байрам келажак авлодларнинг эркинлиги ва ҳуқуқларини ҳимоя қилганларга чуқур ҳурмат ва чексиз миннатдорчилик билан тўлган бўлади. 

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги хамда ERIELL Group хотира ва қадрлаш куни арафасида Жиззах ва Самарқанд вилоятларида истиқомат қилаётган иккинчи жаҳон уруши фахрийлари учун байрам тадбирларини ўтказилди.

Ўзбекистондаги деярли ҳар бир оилани қамраб олган дахшатли воқеалар қалбларда ўчмас из қолдирди. Икки миллионга яқин юрдошларимиз фронтга кетди, ярим миллиони келажак авлодлар тинчлиги учун жонини фидо қилган ҳолда жанг майдонларидан қайтмади. Қаҳрамонларнинг бу жасорати бир умрга хотирада қолади. 

Жорий йилда Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ўша фожиали воқеалар гувоҳлари сони 16 нафарни ташкил этиб, улар орасида концлагернинг собиқ асирлари ҳам бор. Уларнинг ҳар бири- эҳтиром ва чексиз эътирофга лойиқ ҳаиқий қаҳрамонлардир. 

Тантанали тадбир Самарқандда бошланди. 10 нафар Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари ва уларнинг оила аъзолари учун «Silk Road Samarkand» ишбилармонлик туризми ва дам олиш маркази ҳудудида жойлашган «Afrosiyob» ресторанида байрамона кечки таом ташкил этилди.

«Бизга совға қилган ажойиб кечангиз учун раҳмат. Биз фахрийларга бўлган эътиборингиз учун миннатдорман. Жонажон Ўзбекистонимиз яқин қўшнисига доим ўзининг меҳрибонлиги ва сезгирлиги билан ёрдам берадиган очиқ қалбли одамларга бой бўлган ва шундай бўлиб қолади», - фикрлари билан ўртоқлашди иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Очилов Ахат.

Самарқанддан сўнг, компаниялар гуруҳи вакиллари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ходимлари ва ҳарбий оркестр ҳамроҳлигида Жиззах вилоятида истиқомат қилаётган олти нафар фахрийни кўргани борди. 

Урушнинг энг дахшатли синовларидан бири концлагерни бошидан кечирган Мария Ефимовна Абдурахимова меҳмонларни миннатдорчилик кўз ёшлари билан қарши олди: «Ўша мудҳиш йиллар хотираси унутилмаслиги ва юртдошларимиз фахрийларни ёдда сақлашларини кўриш ва англаш жуда ёқимли.  Юртимиз узра осмон ҳамиша тинч ва мусаффо бўлсин!». Бутун бир давр бизни ўша даврдаги даҳшатли воқеалардан ажратиб туради. Аммо бахтли ҳаёт ва авлодларнинг фаровон яшаш ҳуқуқини ҳимоя қилиш йўлида соғлиғи ва ёшлигини қурбон қилганларнинг энг буюк жасорати ҳақидаги хотира қалбимизда мангу сақланиб қолади». 

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг