Марказий банкда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вакиллари билан ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг молиявий оммабоплиги ва саводхонлигини ошириш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда Марказий банк мутахассислари томонидан мамлакатда сўнгги йилларда молиявий саводхонлик ва оммабопликни оширишга оид бажарилган ишлар бўйича маълумот берилди.
Учрашув давомида ногирон шахслар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган бошқа аҳоли қатламлари учун молиявий саводхонлик кўникмаларини шакллантириш ва молия ташкилотлари оммабоплигини баҳолаш бўйича ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида томонлар аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказлари, "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларида молиявий саводхонликни ошириш бўйича тадбирларни ташкил этиш, болалар учун таълим дастурларини ишлаб чиқиш, шунингдек, молия ташкилотларида оммабоп банк муҳитини шакллантириш масалалари юзасидан конструктив мулоқотни давом эттиришга келишиб олишди.