Валюта курслари 12/03/2025
$1 – 12931.94
UZS – -0.06%
€1 – 14107.45
UZS – 0.37%
₽1 – 150.18
UZS – 3.13%
Қидириш
Иқтисод 11/03/2025 Ижевск компанияси Ўзбекистонга 40 та мини-ГЭС етказиб беради

Ижевск компанияси Ўзбекистонга 40 та мини-ГЭС етказиб беради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Удмуртия ҳукумати раиси Роман Ефимов ўзининг Telegram-каналида Ижевскнинг «Деалан Энерго» компанияси Ўзбекистондаги аҳоли пунктларидан бирини электр энергияси билан таъминлашини маълум қилди.

Келаси ҳафтада мамлакатда умумий қуввати 230 кВт бўлган саккизта мини-ГЭСни ишга тушириш ва созлаш ишлари бошланади. Умуман, Ўзбекистон 40 та шундай иншоотни сотиб олишга қизиқиш билдирган.

Бундан ташқари, «Деалан Энерго» компанияси Туркманистон, Қирғизистон ва Нигерия бозорларида ҳам ўз иштирокини кенгайтиришни режалаштирмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг