Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2 ноябрь куни Наманган вилоятида мактаб ўқувчилари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар берди вилоят ЙҲХХ матбуот хизмати.
ЙТҲ соат 10:00 атрофида Наманган шаҳри Амир Темур кўчасида содир бўлган. Хусусий мактабнинг 9-синф ўқувчиси дугонаси билан 150 минг сўмга Lacetti русумли автомашинани икки соатга ижарага олиб, эрталаб соат 09:00 да катта йўлга чиқиб кетган.
Ўқувчи бошқарувни йўқотиб қўйган ва натижада машина кескин айланиб, йўл четидаги дарахтга урилиб кетган.
Қонун бузувчининг отаси билан суҳбат ўтказилди ва унга ўғлини янада диққат билан кузатиб бориш, шунингдек, унинг мактабга қатнашини назорат қилиш таклиф қилинди.