Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Бунда Давлат Рақобат қўмитасининг раиси Д.Хидоятов ва делегация раҳбари жаноб Антонио Сомма рақобат муҳитини ривожлантириш ҳамда кичик ва ўрта бизнеснинг экспорт салоҳиятини ошириш масалаларида фикр алмашишди.
Учрашув давомида бугунги кунда маҳсулотларнинг жами экспортида кичик ва ўрта бизнес улушининг барқарор ўсиш суръатлари ижобий қайд этиб ўтилди.
Шунингдек учрашувда Давлат Рақобат қўмитаси ходимлари «Экспорт салоҳияти ва савдонининг ривожланиши: янги имкониятлар ва синовлар» мавзусида тақдимот қилишди.
Учрашув сўнггида тарафлар рақобат муҳитини ривожлантириш ҳамда кичик ва ўрта бизнеснинг экспорт салоҳиятини ошириш борасида ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга келишишди.