Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Спорт 07/07/2016 Игорь Сергеев “Бейжинг Гоан” клубига ўтди
Игорь Сергеев “Бейжинг Гоан” клубига ўтди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Пахтакор» ҳужумчиси Игорь Сергеев фаолиятини Хитой Супер Лигасида давом эттиради.

Игорь Сергеев Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бошқа бир аъзоси —ҳимоячиси Егор Кримец тўп сураётган «Бейжинг Гоан» клуби томонидан ижара асосида олти ой муддатга ўз сафига қўшиб олди. Агар ҳужумчининг ўйини Хитой клуби мураббийлар штабига маъқул келса, шартнома узайтирилиши мумкин.

Айни вақтда Хитой чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг яна бир ҳимоячиси — Анзур Исмоилов ҳам фаолият олиб бормоқда. У «Чанчунг Ятай» клуби аъзоси ҳисобланади.

Игорь Сергеев ҳамда Егор Кримец жамоаси «Бейжинг Гоан» Хитой чемпионатининг 1-даврасидан сўнг 8-ўринни эгаллаб турибди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг