АКТ Ҳафталиги ўтказилишининг асосий мақсади, соҳада эришилган амалий натижалар, унинг имкониятлари ва устунликлари, шунингдек, соҳа ривожланишининг асосий йўналишлари ва халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини яна бир бор муҳокама қилишдир. Ҳафталикнинг бу йилги тадбирлари туркумида “Электрон ҳукумат” тизимини равожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиши кутилмоқда.
Ахборот-коммуникация технологиялари Саммити — ICTSUMMIT 2016
ICTWEEK Uzbekistan 2016 Ҳафталигини 20-сентябрь куни Халқаро Бизнес марказида бўлиб ўтадиган Ахборот-коммуникация технологиялари Саммити — ICTSUMMIT 2016 бошлаб беради. Тадбир пленар йиғилишлар кўринишида бўлиб ўтади. Саммит жорий йилда мамлакатимиз ИТ-соҳасида эришилган натижалар ҳамда соҳа мутахассислари олдида турган долзарб вазифалар муҳокамасига бағишланади. АКТ Саммитида давлат бошқарув органлари вакиллари, ахборот технологиялари ва алоқа йўналишида фаолият олиб борувчи ташкилотлар ва корхоналар раҳбарлари, шунингдек, маҳаллий ҳамкорлар билан яқин муносабатлар ўрнатиш истагида бўлган халқаро экспертлар ва таҳлилчилар, халқаро ИТ-компаниялар вакиллари иштирок этадилар.
Информацион технологиялар Кўргазмаси — ICTEXPO 2016
“ICTWEEK Uzbekistan 2016” тадбирлари орасида ҳар йили бўлиб ўтадиган халқаро ахборот-коммуникация технологиялари Кўргазмаси муҳим рол ўйнайдиган тадбирлардан биридир. Кўргазма бу йил 21-сентябрдан 23-сентябрга қадар иккита шаҳарда, яъни Тошкентда (21-23 сентябрь) ва Наманганда (21-22 сентябрь) бўлиб ўтади. Унинг тармоқ кўринишида ўтказилишига вилоятларда ахборот технологияларининг жадаллик билан ривожланиб бориши сабаб бўлди.
“Ўзкўргазмасавдо” ҳудудида уч кун давомида бўлиб ўтадиган “ICTEXPO 2016” Кўргазмасига 30 минг нафардан ортиқ киши ташриф буюриши кутилмоқда. “ICTEXPO 2016” Кўргазмаси стендларида ахборот технологиялари ва хизматлари бозорида таклиф этилаётган замонавий технологиялар ва ечимлар намойиш этилади. Кўргазмада юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи, яъни мобил алоқа, тизимли интеграция, дастурий таъминот, алоқа хизмати ва маълумот ўтказиш маҳаллий ва халқаро компанияларнинг фаол иштироки кутилмоқда.
Интернет Форум
“Интeрнeт Форум 2016” Ҳафталикнинг яна бир ёрқин тадбирлардан бирига айланиши шубҳасиз. Тадбир миллий ва халқаро интернет маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўналишида эришилган натижалар ва ютуқларнинг кенг муҳокамасига бағишланади. 21–22-сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган Форум блоклар кўринишидаги анжуманлар, бўлимлар кўринишидаги йиғилишлар ҳамда маҳорат сабоқлари ва панелли муҳокамалардан таркиб топади. “Интeрнeт Форум 2016” ҳам “ICTSUMMIT 2016” сингари Халқаро Бизнес марказида бўлиб ўтади.
Форумнинг иш фаолиятида “eGovernment Uzbekistan” ва “Рақамли иқтисодиёт” ҳамда “Ахборот хавфсизлиги”, “Интернет-форум” ва “Стартап анжумани” каби туркум тадбирлардан иборат бўлади. “Интернет Форум” дастури доирасида АКТ соҳасига янада кўпроқ қизиқиш уйғотиш мақсадида турли хил интерактив тадбирлар ҳам ўтказилиши режалаштирилган.
Ҳафталикнинг асосий тадбирлари билан бир вақтда, қўшимча қизиқарли тадбирлар ҳам бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Улар орасида “BestSoft Challenge” дастурий таъминот ишлаб чиқарувчилар танлови натижалари ва тақдирлаш маросими, Электралоқа халқаро бирлашмасининг семинари, “Cyber Security Challenge Uzbekistan” ахборот хавфсизлиги соҳасида ўтказилган илк танлов натижалари ва тақдирлаш маросими, шунингдек, бутун мамлакат ёшларининг эътиборини жалб қилувчи “Intellec2All” Республика ИТ-лойиҳалари танлови якунларига бағишланган тадбирлар ўрин олган.
19-сентябрь куни эса Халқаро Бизнес марказида АКТ Ҳафталиги “ICTWEEK Uzbekistan 2016” олдидан матбуот-анжумани бўлиб ўтади.
“ICTWEEK Uzbekistan 2016” Ҳафталигининг ташкилотчилари – Ахборот технологиялари ташкилотлари ва корхоналари ассоциацияси ва ICTNEWS Conferences. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг расмий кўмаги билан ўтказилади.
Ахборот-коммуникация технологиялари Ҳафталиги билан боғлиқ қўшимча маълумотни ҳамда рўйхатга олиш жараёни ҳақидаги маълумотларни “ICTWEEK Uzbekistan 2016” расмий сайти - www.ictweek.uz орқали олишингиз мумкин.