2016-йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини ошириш дастури доирасида 167,4 мингта янги иш ўринлари ташкил этилди, улардан 57,7 фоизи қишлоқ жойларда ташкил этилди.
Саноат ишлаб чиқаришини узлуксиз техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган фаол инвестиция сиёсати ўзлаштирилган инвестициялар ҳажмлари 8,5 фоизга, шу жумладан, хорижий инвестициялар 14,4 фоизга ўсишига кўмаклашганлиги қайд этилди. 2016-йилги Инвестиция дастури доирасида 368 та янги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бошланди, улар бўйича қуриш ва реконструкция қилишга пудрат шартномалари белгиланган тартибда тузилган. Маҳаллийлаштирилган маҳсулотларнинг 37 та янги турини ишлаб чиқариш ўзлаштирилди.