Валюта курслари 23/06/2025
$1 – 12496.94
UZS – -0.5%
€1 – 14405.22
UZS – -0.05%
₽1 – 159.38
UZS – -0.49%
Қидириш
Молия 23/05/2025 Humoда бошқарув раиси алмашди: Алексей Максимов лавозимини тарк этди

Humoда бошқарув раиси алмашди: Алексей Максимов лавозимини тарк этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий банклараро процессинг маркази (МБПМ) — Humo тўлов тизими операторида яна юксак даражада кадрлар ўзгариши юз берди.

Ягона корпоратив ахборот порталида эълон қилинган маълумотларга кўра, тайинланганига бор-йўғи 2,5 ой бўлган Алексей Максимов билан бошқарув раиси сифатидаги меҳнат шартномаси муддатидан олдин бекор қилинди.

Нозорат кенгашининг 2024 йил 20 майдаги қарорига биноан, бошқарув раиси вазифасини вақтинча бажариш Максаджон Мухитдинов зиммасига юклатилди. У аввалроқ бошқарув раиси биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган. Унинг ваколатига Humo тўлов тизимини бозор тамойиллари асосида ривожлантириш бўйича иқтисодий ва техник сиёсатни белгилаш кирган.

Шунингдек, нозорат кенгаши таркибида ҳам ўзгариш юз берди: кенгаш аъзоси Шухратбек Қурбоновнинг ваколати муддатидан олдин тўхтатилди. У олти йилдан ортиқ вақт мобайнида МБПМни бошқарган.

Унинг ўрнига Paynet компанияси бош директори Анвар Исамуҳамедов сайланди. У шу билан бирга марказнинг аффилланган шахслар рўйхатига ҳам киритилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг