Валюта курслари 18/04/2025
$1 – 12964.43
UZS – -0.23%
€1 – 14744.45
UZS – -0.12%
₽1 – 158.28
UZS – 0.38%
Қидириш
Молия 10/04/2025 HUMO ва Арманистон карталари Ўзбекистон ва Арманистонда ўзаро фойдаланиш мумкин бўлади

HUMO ва Арманистон карталари Ўзбекистон ва Арманистонда ўзаро фойдаланиш мумкин бўлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — HUMO тўлов тизими ва "Armenian Card" ёпиқ акциядорлик жамияти ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Компаниялар ўртасидаги мазкур келишув Ўзбекистон ва Арманистон ўртасида нақд пульсиз ҳисоб-китоблар соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга ҳисса қўшади, шунингдек, HUMO ва Armenian Card карталари эгаларига иккала мамлакат ҳудудида миллий тўлов воситаларидан тўсиқсиз фойдаланиш имкониятини беради.

Ушбу меморандум икки давлат ўртасидаги барқарор ўзаро манфаатли шериклик учун асос яратишга қаратилган.

Имзолаш маросими Арманистонда Arcaнинг 25 йиллигини нишонлаш куни бўлиб ўтди. Томонлар ўзаро мажбуриятларни тасдиқлаган ҳолда ҳамкорлик келишувини расман имзоладилар.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг