Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Жорий йилнинг 15 март куни очилган муҳташам кўп тармоқли “Ҳумо Арена” муз саройи 27-30 апрель кунлари хоккей бўйича халқаро турнирга мезбонлик қилади дея ҳабар бермоқда ЎзА.
9 май – Хотира ва Қадрлаш кунига бағишланган мазкур мусобақада Тошкентнинг “Ҳумо” клуби ва Россиянинг “Спартак”, “Динамо” ва “Трактор” жамоалари ғолиблик учун ўзаро баҳс ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон хоккей федерацияси томонидан ташкиллаштирилаётган мазкур турнир замонавий “Ҳумо Арена” муз саройида ўтказилаётган илк халқаро мусобақа сифатида тарихга киради.