Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 01/03/2019 Ҳукумат фаолияти устидан парламент назорати кучайтирилади
Ҳукумат фаолияти устидан парламент назорати кучайтирилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йил 28 февраль куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлиси бошланди.

Сенаторлар “Ҳукуматни шакллантириш тартиби демократлаштирилиши ва унинг масъулияти кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқдилар.

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2-бандига мувофиқ ишлаб чиқилди.

Жумладан, тузатишларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари номзодларини кўриб чиқиш ва маъқуллаш тартиби назарда тутилмоқда. Бундан ташқари, Қонунда мустаҳкамланаётган нормага кўра Бош вазир Ўзбекистон Республикаси ҳукумати аъзолари билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган Давлат дастури ижросининг бориши тўғрисидаги ҳисоботни ҳар чоракда Олий Мажлис палаталарига тақдим этиши керак.

Сўзга чиққанлар таъкидлаганидек, мазкур Қонун қабул қилиниши ҳукумат фаолияти устидан парламент назоратини кучайтиришга кўмаклашади ва Вазирлар Маҳкамасини шакллантиришнинг демократик тартиб-таомилларини таъминлайди. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Оли й Мажлиси Сенати расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг