Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 30/08/2022 Ҳудудлардаги иқтисодий фаоллик барометри
Ҳудудлардаги иқтисодий фаоллик барометри

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) экспертлари Ўзбекистон ҳудудларида Иқтисодий фаоллик барометри (ИФБ) натижаларини аниқлади.

ИФБ маълум бир даврда ҳудуддаги иқтисодий фаолликни баҳолайди. Фаолликнинг пасайишини бартараф этиш бўйича чоралар кўриш ҳамда ҳудудлар ўртасида рақобатни рағбатлантиради.

ИФБ 12 та кўрсаткични 3 та компонентга бўлган (ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, ташқи савдо фаоллиги) ҳолда ҳисобланади.

Таҳлил натижаларига кўра, 2022-йилнинг биринчи ярмида иқтисодий фаолликнинг юқори кўрсаткичлари Андижон, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида (ИФБ = 0,569-0,678) кузатилган. Бунга Андижон ва Жиззах вилоятларида истеъмол товарларини ишлаб чиқариш (ўсиш суръати - ЎС>140,0%) ҳамда товар ва хизматлар экспорти (ЎС>160%) ва импортида (ЎС>117%) кузатилган жадал ўсиш, ўз навбатида, ишлаб чиқариш ва ташқи савдо фаоллигига, шу билан бирга ИФБ индексига ижобий таъсир этган. Бунинг натижасида Андижон (12 ўриндан 1 ўринга) ва Жиззах (9 ўриндан 2 ўринга) вилоятлари ҳудудлар орасида ўз мавқеини яхшилашга муваффақ бўлди. 

Самарқанд вилоятининг ИФБ юқорилиги (3 ўрин) ушбу ҳудудда тадбиркорлик фаолияти (кичик бизнес субъектларини ташкил этишнинг қулайлиги

ва самарали фаолият юритиши) ва экспорт салоҳияти (озиқ-овқат маҳсулотлари, туризм хизматлари) ривожланганлиги билан боғлиқ.

Умуман олганда, ҳисобот даврида 6 та ҳудуд (Андижон, Жиззах, Навоий, Фаргъона, Хоразм, Самарқанд вилоятлари) иқтисодий фаоллигини яхшилаган. Бунда тадбиркорлик (кичик бизнес субъектларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини рағбатлантириш натижасида тадбиркорлик фаоллиги индекси 0,588-0,650 тенг бўлган) иқтисодий ривожланишни юзага келтирувчи асосий омил ҳисобланади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг