Йил сайин кенг полосали мобил алоқага (КПМК) талаб ортаётгани туфайли 2020 йилга бориб трафик 20 мартага ортиши кутилмоқда. Мобил КПМК ривожланаётган даврда мобил алоқа операторлари радиочастотали спектрдан самаралироқ фойдаланиш, янги бозорларга чиқиш каби масалаларга дуч келишмоқда. Huawei компанияси LTE технологиялари, шу жумладан WTTx ва LiTRA каби юқори технологияли ишланмалар ҳамда ечимларни қўллаган ҳолда мобил алоқа операторларининг ушбу муаммоларини босқичма-босқич ечишни мақсад қилган.
Ўзбекистонда 4G тармоқ занжири ривожлангани сари тез ривожланаётган LTE тармоғи интернетга кенг полосали мобил кириш сифатини ошириб боради. Ўзбекистонда тез суръатларда анъанавий жамиятдан ахборот жамиятига ўтилмоқда. Интернетга кенг полосали мобил алоқа воситасида инсонлар ҳаёти, қолаверса бутунжаҳон тармоғи, саноат ва жамиятни ўзгартирмоқда.
“Яқин беш йил ичида жиддий ўзгаришлар рўй беради. Интернет тармоғига кенг полосали мобил кириш келажак сари ягона йўлга айланади. У 100 миллиард уланишни таъминлайди, маълумот узатиш тезлиги эса 10 Гбитга тенг бўлади. Бироқ, трансформация жараёни осон эмас ва у узоқ вақт талаб этади. Шу туфайли соҳа вакиллари биргаликда иш олиб бориши, ғоялар ва тажриба алмашиши зарур. Шунинг учун ҳам биз ушбу платформани танлаб, кўп сонли ҳамкорлар, соҳанинг пешқадамлари ва етакчи экспертларни таклиф қилдик. АКТ соҳасининг асосий иштирокчиси бўлган Huawei шериклар билан ҳамкорликни давом эттиради ва МВВ инновацион комплекс ечимлари, консалтинг хизматлари ва тизим интеграцияси бўйича хизматларни таъминлаб боради”, - дейди “Huawei Tech. Investment Tashkent” МЧЖ ЧК бош директори Ван Пэн.
«Mobile Broadband 2020 | Uzbekistan» саммити операторлар, контент-провайдерлар, Интернет хизматларини кўрсатувчилар ва соҳанинг бошқа вакиллари ўртасида кенг полосали мобил алоқани ривожлантиришнинг асосий вазифалари юзасидан очиқ музокаралар олиб бориш майдончасига айланиши кутилмоқда. Ишончимиз комилки, Саммит натижалари кенг полосали мобил алоқани ривожлантиришга амалий фойда беради, бу эса ўз навбатида мамлакатда алоқа тармоғининг бутун экотизимини барқарор ривожлантиришга хизмат қилади.