Саммитта Ўзбекистонда инновациялар жорий қилишга, самарадорлиги ва маҳсулдорлигини оширишга булутли технологиялар қай тарзда хизмат қилиши мумкинлиги ҳақида сўз боради.
Булутли технологиялар, шу жумладан телеком, хусусий ва жамоат булутли технологияларига ҳам революцион технологиялар сифатида қаралади. Улар телекоммуникацияларнинг анъанавий бизнес-шаклига, интернет ва саноат бозорларининг катта қисмига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин.
Булутли инфратузилма доирасида амалларнинг абстракцияси ва агрегацияси, маълумотлар ва тармоқ ресурсларини сақлаш ёрдамида энди улкан технологик кучдан исталган жойда, исталган вақтда кам ҳаражатлар ва узоқ кутишларсиз фойдаланиш мумкин бўлади. Бу эса булутли хизматларни аввалгиларга нисбатан янада мосланувчан ва очиқроқ қилади. Масалан, ўта мураккаб тармоқ функционаллигини яратиш ва амалга ошириш йиллаб вақт олади.
Энди булутли технолиялар ривожи тезлашганидан кейин ҳаммасини атиги бир неча дақиқада, керакли тугмачаларни босиш орқали бажариш мумкин.
Яна бир мисол, юртимиздаги кичик компаниялар ўз дастурий таъминотини булутли амаллар маконига жойлаштириб, ўз хизматларидан Ўзбекистонлик ва бутун дунёдаги истеъмолчилар фойдаланиши учун имконият яратиши ҳам мумкин.
“Очиқ ва мосланувчан булутли технологиялар асосида “Huawei” тармоқлардаги ҳамкорлар билан очик булутли технологиялар экотизимини ташкил этиш имкониятини муҳокама қилишга тайёр. Унинг ёрдамида йирик телекоммуникация компаниялари, маҳаллий дастурий таъминот яратувчилар ва миллий контент-провайдерлари (ОАВ, OTT компаниялар) аҳолига янада локал ва ўз вақтида хизмат кўрсатиш бўйича ҳамкорлик қилиши ва АКТ саноатини янада ривожлантириш мақсадида биргаликда ишлаши мумкин бўлади”, - деб тадбирга изоҳ берди Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги бош директори жаноб Ван Пэн.