Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 11/09/2020 Ҳокимлар томонидан қарорлар қабул қилинишида қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама қилинди
Ҳокимлар томонидан қарорлар қабул қилинишида қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолати юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари муҳокама қилинди

 

Олий Мажлис юқори палатасининг тўртинчи ялпи мажлисида Ҳокимлар томонидан қарорлар қабул қилинишида қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.

 

Бугун, 11 сентябрь куни бўлиб ўтаётган Сенатнинг еттинчи ялпи мажлисида ушбу парламент сўрови натижалари муҳокама қилинди.

 

Қайд этилганидек, Вазирлар Маҳкамаси томонидан Сенат қарори ижросини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси тасдиқланиб, ижрога йўналтирилган.

 

Белгиланган чора-тадбирларда ҳокимларнинг қарорлар қабул қилиш жараёнини автоматлаштириш, тадбиркорликка оид қарорларини Ҳукумат томонидан мониторинг қилиб бориш, қолаверса, белгиланган индикаторлар ва мақсадли параметрларнинг ижроси бўйича ҳокимлар ўз ҳудудларидаги оммавий ахборот воситалари ва жамоатчиликка мунтазам ахборот бериб бориш тизимини йўлга қўйиш, улар фаолияти устидан жамоатчилик назорати механизмларини ривожлантириш каби бир қатор масалалар акс эттирилган.

 

Шу билан бирга, мажлисда бу борада қўшимча чоралар кўрилиши лозим бўлган ишларга урғу берилди. Жумладан, юборилган Парламент сўровида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти ва улар томонидан фуқаролар ва тадбиркорлик фаолиятига тааллуқли қарорлар қабул қилиш жараёнининг шаффофлигини таъминлаш борасида ҳозирги кунда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ахборот бериш сўралган эди.

 

Бироқ Ҳукуматнинг амалий чора-тадбирлар режасида ҳокимларнинг фақат тадбиркорликка оид қарорларини мониторинг қилиб бориш ва унинг натижалари юзасидан тегишли чораларни кўриш механизмларини ишлаб чиқиш белгиланган. Қолаверса, ҳокимлар томонидан фуқаролар ҳуқуқларига тааллуқли қарорларни (ер ажратиш, уй-жойини бузиш ва ҳ.к.) мониторинг қилиб бориш масаласи очиқ қолган.

 

Бундан ташқари, қонун бузилишларининг олдини олиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимларининг норматив-ҳуқуқий бўлмаган бошқа қарорлари (ер ажратиш, уй-жойини бузиш ва ҳ.к.) адлия бўлимлари хулосалари асосида қабул қилиниши лозимлиги ёки лозим эмаслиги тўғрисида асослантирилган маълумот келтирилмаган.

 

Яна бир жиҳат, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари томонидан қарорлар қабул қилиш ҳолати ва бу билан боғлиқ жараённинг шаффофлигини кучайтиришга қаратилган депутатлик назоратини амалга ошириш мақсадида халқ депутатлари Кенгашларига мунтазам равишда ахборот тақдим этиши масалаларига эътибор қаратилмаган.

 

Мажлисда парламент сўровида келтирилган муаммоларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни Вазирлар Маҳкамаси томонидан давом эттириш зарурлиги таъкидланди.

 

Мазкур масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг