Валюта курслари 15/11/2024
$1 – 12800.13
UZS – -0.06%
€1 – 13467.02
UZS – -1.07%
₽1 – 129.02
UZS – -0.87%
Қидириш
Иқтисод 09/10/2023 Ҳисоблагич орқали чекловлар киритилиши зарур ҳолларда қўлланилади
Ҳисоблагич орқали чекловлар киритилиши зарур ҳолларда қўлланилади

Ижтимоий тармоқларда «Энди хонадонда бирданига учта кондиционерни уласангиз ҳисоблагич токни автоматик тарзда узади» ёки «ҳисоблагич орқали 10-15 кВ қувват доирасида чеклов киритилади» сарлавҳали хабарлар кенг тарқалиб, бу, ўз навбатида, кўпчилик электр энергияси истеъмолчилари орасида турли тушунмовчиликлар ва қатор саволларни келтириб чиқармоқда.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ мазкур ҳолат юзасидан муносабат беришича, бундай чора эскирган ва ортиқча юклама билан ишлаётган электр тармоқлари ва трансформатор пунктлари жойлашган маълум бир ҳудудларда истеъмолчиларни узоқ вақт электр таъминотидан узилиб қолмаслигини таъминлаш мақсадида зарурат юзасидан қўлланилади.

Бу йил қиш ва ёз ойларида кузатилган ноқулай об-ҳаво шароити каби вазиятлардагина маълум бир вақт оралиғида электр тармоқларига ортиқча юкламалар тушишини олдини олиш учун амалга оширилади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг