Валюта курслари 15/08/2025
$1 – 12581.97
UZS – 0.67%
€1 – 14698.26
UZS – 0.27%
₽1 – 157.75
UZS – 0.61%
Қидириш
Ўзбекистон 16/08/2025 Ҳиндистоннинг Тошкентдаги элчихонасида мамлакат Мустақиллигининг 79 йиллиги нишонланди

Ҳиндистоннинг Тошкентдаги элчихонасида мамлакат Мустақиллигининг 79 йиллиги нишонланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 15 август куни Тошкентдаги Ҳиндистон элчихонаси томонидан Ҳиндистон Мустақиллигининг 79 йиллиги нишонланди.

Маросимда Ҳиндистон жамоатчилиги вакиллари, Ҳиндистон дўстлари ва маҳаллий ОАВ вакилларидан иборат 250 га яқин меҳмонлар иштирок этди.

Элчи Смита Пант хоним триколор байрогини кўтарди ва Раштрапатижининг халққа мурожаатини ўқиб чиқди. У икки томонлама муносабатларнинг ижобий йўналиши ва икки давлат раҳбарлари 2025 йил 12 августда бўлиб ўтган телефон орқали мулоқот суҳбатига ишора қилиб, бир қанча масалалар юзасидан қандай алоқада бўлганини таъкидлади.

Мустақиллик куни муносабати билан ўтказилган тадбирдан сўнг Лал Баҳадур Шастри номидаги Ҳиндистон Маданият марказидан Табла ўқитувчиси Шри Аршад Хоннинг яккахон чиқишлари давом этди.

Маросим жамоавий суратга тушиш ва энгил таом бериш билан якунланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг