Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 07/04/2019 Ҳиндистон ва бангладешлик тадбиркорлар Андижон ва Наманганга ташриф буюришди
Hindiston va bangladeshlik tadbirkorlar Andijon va Namanganga tashrif buyurishdi

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Шу кунларда мамлакатимизга Ҳиндистон ва Бангладешнинг текстиль, фармацевтика, соғлиқни сақлаш, логистика ва бошқа  йўналишларга ихтисослашган компаниялари вакилларидан иборат делегациялар ташрифлари амалга оширилмоқда.

Хорижлик ишбилармонлар бир гурухи 5-6 апрель кунлари Наманган, 7-8 апрель кунлари Андижон вилоятига ташриф буюрдилар.

Хусусан, ташриф давомида хорижий тадбиркорлар вилоят ҳокимлари қабулида бўлиб самарали музокаралар ўтказдилар. Бундан ташқари делегация аъзолари вилоятлар ҳудудларига, ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюриб, жойлардаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Наманган вилоятида шифохона ташкил қилиш ва текстиль йўналишларида қўшма лойиҳалар амалга ошириш бўйича бирламчи келишувларга эришилди. Андижон вилоятида ташкил этилган Ўзбекистон-Ҳиндистон фармацевтика йўналишига ихтисослашган Эркин Иқтисодий зонасидаги қўшма лойиҳаларнинг бугунги ҳолати ва истиқболдаги режалар муҳокама қилинди.

Ишбилармонларнинг Ўзбекистон бўйлаб ташрифи давом этмоқда.

Қайд этиш лозимки, бир неча кунлардан сўнг яна бир гуруҳ ҳиндистонлик тадбиркорларнинг Андижон ва Наманган вилоятларига ташрифи кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг