Валюта курслари 13/03/2025
$1 – 12920.00
UZS – -0.09%
€1 – 14102.18
UZS – -0.04%
₽1 – 149.52
UZS – -0.44%
Қидириш
Биржалар 10/02/2025 “Hayot Birja” АЖ товар биржаси лицензиясини олди

“Hayot Birja” АЖ товар биржаси лицензиясини олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Монополияга қарши қўмита томонидан “Hayot Birja” АЖнинг товар-хом ашё биржаси сифатида фаолият юритиш учун лицензия олиш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилди. Кўриб чиқиш якунлари бўйича лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 сентябрдаги 570-сон қарорига мувофиқ, товар-хом ашё биржаларининг энг кам устав капитали 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб камида 100 млрд сўм, 2025 йил 1 июлдан бошлаб эса 200 млрд сўмни ташкил этиши шарт.

2024 йил октябрь ойи охирида “Hayot Birja” АЖ акциядорлари устав капиталини оширишга қарор қилишди. Бунинг доирасида қўшимча акциялар чиқариш ва жойлаштириш орқали қўшимча пул маблағлари ҳисобидан биржа капитали 86,35 млрд сўмга оширилиб, 102,0 млрд сўмга етказилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг