Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Озарбайжон пойтахти Бокуда бокс бўйича халқаро мусобақа бўлиб ўтмоқда. Унда қатнашаётган ўзбекистонлик Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов бугун ярим финал жангида рингга чиқиши керак эди. Бироқ -52кг вазн тоифасида рингга кўтарилиши керак бўлган Дўсматов жароҳати сабаб ярим финал жангида қатнашмайдиган бўлди.
Sports.uz нашрининг хабар беришича, Дўсматов қошидан олган жароҳати сабаб ярим финалда жанг қилмайди ва унинг рақиби қозоғистонлик Олжас Байниязовга техник ғалаба ёзиладиган бўлди.