Ҳарбийларни ўқитиш Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг қўшма буйруғи билан олиб борилмоқда.
Ушбу ташаббус доирасида Ўзбекистоннинг 360 нафар ҳарбий хизматчилари компьютер саводхонлигини ошириш ва АКТдан фойдаланиш бўйича курсларни ўтишади. Курслар олти босқичда олиб борилиб, ҳар бир босқичда 60 нафардан ҳарбийларни Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номли Тошкент ахборот технологиялари университетининг тажрибали ўқитувчилар ўқитишади.
Мудофаа вазирлигининг тингловчилари замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишда янги билимларни олади ва ўз малакаларини оширадилар. Хусусан, улар ахборот хавфсизлиги соҳасида ўз билимларини яхшилашади ва педагогика соҳасида янги билимга эга бўлади.
Якуний имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган тингловчилар уларга АКТ соҳасида мураббий-ўқитувчи мақомини бериш тўғрисидаги сертификатларни олишади. Тасдиқланган ўқув дастури ва махсус мўлжалланган ўқув мажмуасида мувофиқ бу курсларда муваффақиятли таҳсил олган ҳарбий хизматчилар, ҳарбий қисмларда ҳамкасблари билан ўзларининг янги билим ва кўникмаларини баҳам кўришлари кутилмоқда.