Валюта курслари 10/01/2025
$1 – 12940.44
UZS – -0.17%
€1 – 13336.42
UZS – -0.31%
₽1 – 126.85
UZS – 2.56%
Қидириш
Ўзбекистон 10/01/2025 Ҳарбий соҳадаги ёш олимларнинг илмий ишланмалари ва инновацион лойиҳалари форуми

Ҳарбий соҳадаги ёш олимларнинг илмий ишланмалари ва инновацион лойиҳалари форуми

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг 10 январь куни Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигида Ёшлар академияси томонидан 14 январь Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан  “Ҳарбий соҳадаги ёш олимларнинг илмий ишланмалари ва инновацион лойиҳалари форуми” ташкил этилди. Ушбу тадбирда Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакилларидан иборат 250 нафарга яқин ёш олимлар иштирок этди.

Бугунги шиддатли замонда барча соҳалар каби Қуролли кучларимизни ҳам илм-фан ва инновациялар ёрдамида ривожлантиш замон талаби ҳисобланади.

Шу мақсадда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Ёшлар академияси томонидан юртимиз ёшларининг барча соҳалар каби ҳарбий соҳадаги инновацион ишланма ва лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида турли ишлар олиб борилмоқда.

Ёшлар академияси томонидан сўнгги йилларда Ватан ҳимоячилари билан ҳамкорликда «ТечноWайс» ҳарбий ривожланиш марафони ва «Бўлажак олим» танловлари ташкил этилди. Мазкур танловларда 200 дан ортиқ ёш олимлар ҳамда тадқиқотчилар иштирок этиб, уларнинг илмий ғоялари рағбатлантириб келинмоқда. Тадбирнинг асосий мақсадларидан бири ҳам Ёшлар академияси ватан ҳимоячилари билан 2024 йилда амалга оширган ишларини сарҳисоб қилиш ҳамда жорий йилда амалга ошириладиган ишларни режалаштириб олиш ҳисобланади.

Бугунги тадбирда Ёшлар академияси аъзолари бўлган ҳарбий билим юрти курсантлари ва ёш тадқиқотчилари томонидан Қуролли Кучларимизни ривожлантиришга қаратилган жами 20 дан ортиқ илмий ишланмалар ва инновацион лойиҳалар кўргазмаси ва энг сара лойиҳалар тақдимотлари бўлиб ўтди. Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари томонидан 6 та инновацион лойиҳалар тадбир иштирокчиларига тақдимот қилинди.

Бундан ташқари ушбу вазирлик вакиллари билан ҳамкорликда 2025 йилда амалга ошириладиган қўшма лойиҳалар муҳокама қилиб олинди.

Бугунги тадбир давомида ҳарбий билим юртларида таҳсил олаётган ёш олимлар орасидан ўз фаолияти давомида ютуқларга эришган 15 нафар ёшларга Ёшлар академияси аъзолик сертификати ва аъзолик белгиси тантанали равишда топширилди.

Тадбир сўнгида эса вазирликнинг Инно технопаркига ёш олимларнинг технотури ташкил қилинди. У ерда ёш олимлар уларга яратилган шарт шароитлар билан яқиндан танишишди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг