Валюта курслари 23/06/2025
$1 – 12496.94
UZS – -0.5%
€1 – 14405.22
UZS – -0.05%
₽1 – 159.38
UZS – -0.49%
Қидириш
Молия 26/03/2025 Hamkorbankнинг 2024 йилдаги соф фойдаси 1,4 трлн сўмдан ошди

Hamkorbankнинг 2024 йилдаги соф фойдаси 1,4 трлн сўмдан ошди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Hamkorbank“ 2024 йил якунлари бўйича 1,4 трлн сўмдан ортиқ соф фойда қайд этди, бу 2023 йилга нисбатан 18,9% кўпдир.

Ҳисобот даврида фоизсиз даромадлар сезиларли даражада ўсиб, 111,0% га ошди, фоизли даромадларда эса 38,4% га ўсиш кузатилди.

2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, банкнинг кредит портфели 19,2 трлн сўмни ташкил этди (+21,0% й/й), муаммоли кредитлар (НПЛ) улуши эса 0,6% дан 1,7% гача кўпайди.

Hamkorbank активлари 36,8%га ўсиб, 28,7 трлн сўмга етган, банк капитали эса 37,4%га ошиб, 5,7 трлн сўмни ташкил этган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР