Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 12/07/2016 Губкин номидаги университетнинг Тошкент филиали янги ўқув йилида 325 нафар талабани ўқишга қабул қилади
Губкин номидаги университетнинг Тошкент филиали янги ўқув йилида 325 нафар талабани ўқишга қабул қилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг Тошкентдаги филиали 2016/2017-ўқув йилида 325 нафар талабани ўқишга қабул қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2016-йилнинг 1-июль куни қабул қилган қарорда янги 2016/2017-ўқув йили учун ўқишга қабул қилиш квотаси тасдиқланди.

Мазкур квотага кўра, университет “Газ қазиш, газ-конденсат ва ерости омборлари объектлари эксплуатацияси ва хизмат кўрсатиш”, “Геологик разведка технологияси” ҳамда “Нефть ва газ қудуқларини бурғулаш” мутахассисликлари учун ўқишга 50 нафар талабадан қабул қилади.

“Нефть объектлари эксплуатацияси ва хизмат кўрсатиш”, “Қувур транспорти тизимлари объектларини қуриш ва таъмири” ҳамда “Нефть, газ ва қайта ишлаб чиқариш маҳсулотлари сақлаш ва транспорт объектларини эксплуатацияси ва хизмат кўрсатиш” факультетларига ҳам 50 нафар талабадан қабул қилинади. “Корхоналар ва ташкилотлар иқтисодиёти” факультетида эса 25 нафар талаба таҳсил олади.

Филиалга ўтказилаётган Тошкент давлат техника университетининг ёпилган нефть ва газ факультети иккинчи ҳамда учинчи босқич талабалари тасдиқланган квотага қўшимча равишда қабул қилинади. Шунингдек, ўқув юртида “Нефтгаз қайта ишлаб чиқариши жиҳозлари”, “Нефть ва газ конлари машина ҳамда жиҳозлари”, “Табиий энергия ташувчилар ва углерод материаллар кимёвий технологияси” каби таълимнинг учта янги йўналиш очилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг