Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Грузия делегацияси раҳбари “Грузия темир йўллари” АЖ директор ўринбосари А.Николаишвили ҳозирда тест режимида ишлаётган янги «Баку – Тбилиси – Карс» темир йўл йўналиши ҳақида маълумот берди.
Таъкидланишича, контейнер юк ташувчи ушбу йўналишда синов ишлари якунлангач, юк ташиш оқимини ошириш чоралари кўрилади.
Грузия томони Хитой Халқ Республикасига юкларни ташишда Ўзбекистонда янги ташкил этилган “Андижон” мультимодал транспорт-логистика маркази транзит имкониятларига қизиқиш билдирди.
Учрашув якунида Грузия томони Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо юк ташиш нархларига 50 фоиз ва қўшимча 10 фоиз чегирма жорий этгани маълум қилинди.