Ушбу тадбир дастурига асосан “Халқ Банк” АТБ ҳамда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг масъул ходимлари ва Паррандачилик корхоналари Голландиянинг «VDL Agrotech», «Vencomatic» паррандачиликка ихтисослашган компаниялари ва «GD» ветеринария лабараторияларига ташриф буюриб музокаралар олиб борилди.
Музокаралар якунида Голландия ва Ўзбекистоннинг компаниялари ўртасида парранда етиштириш учун мўллжанланган ускуналарни етказиб бериш бўйича бир қатор шартномалар имзоланди.
Тадбир доирасида Ўзбекистон-Голландия бизнес форуми ва кооперацион биржаси бўлиб ўтди.
Ушбу бизнес форум ва кооперацион биржада Голландиянинг бир қатор паррандачилик ҳамда чорвачилик соҳасида фаолият олиб бораётган Голландиянинг 30 дан ортиқ етакчи компаниялари ва фермалари ҳамда Ўзбекистоннинг 13 нафар делегация азолари қатнашдилар. Тадбирда Ўзбекистоннинг Бельгия давлатидаги элчихонасининг савдо-иқтисодий масалалари бўйича маслахатчиси О.Хамраев, Палатанинг Замонавий минитехнологиялар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш бўлимининг етакчи мутахассиси Т.Наимлар Ўзбекистоннинг инвестицион ва иқтисодий салоҳиятлари бўйича ва Европа Иттифоқининг «MTP» дастурининг раҳбари Г.Констазоглу «MTP» дастури бўйича ўз тақдимотлари билан иштирок этдилар.
Шу билан бирга, ушбу тадбир доирасида Голландиянинг бир қатор паррандачилик компаниялари билан ўзбек тадбиркорлари ўртасида кенг доирада ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича музокалар олиб борилди.