Валюта курслари 24/12/2024
$1 – 12902.00
UZS – 0.07%
€1 – 13428.40
UZS – 0.31%
₽1 – 127.60
UZS – 1.3%
Қидириш
Иқтисод 24/06/2016 GM Uzbekistan ходимларининг ҳибсга олинганлиги ҳамда автозаводнинг тўхтаганлиги тўғрисидаги хабарларни инкор этди
GM Uzbekistan ходимларининг ҳибсга олинганлиги ҳамда автозаводнинг тўхтаганлиги тўғрисидаги хабарларни инкор этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- General Motors Uzbekistan (GM Uzbekistan) АЖ айрим ОАВ томонидан тарқатилган Андижон вилоятидаги автозаводнинг тўхтаганлиги ҳамда қўшма корхонадиги ходимларининг ҳибсга олинганлиги тўғрисидаги хабарларни инкор этди.

Компания матбуот-релизида қайд этилишича, GM Uzbekistan АЖ бундай хабарларда акс этган маълумотлар ҳақиқатга яқин эмас ҳамда мавжуд вазиятни акс эттирмайди.

Компания GM Uzbekistan АЖнинг кўплаб ходимлари ва раҳбарларининг ҳибсга олинганлиги тўғрисидаги хабарларни инкор этди.

Бундан ташқари, Асака шаҳридаги автомобилсозлик заводи фаолияти вақтинча тўхтатилгани тўғрисидаги хабар ҳам асоссиз экани айтилар экан, завод жадвал бўйича ишлаётгани таъкидланган.

ОАВда ички бозорда автомобилларни сотишнинг ноқонуний тартиби мавжуд бўлгани ҳақидаги хабарлар ҳам тарқалган эди. Унга кўра, дастлаб экспортга чиқарилган автомобиллар маҳаллий бозорга ноқонуний олиб кирилган ва сотилган. Гўё шу мақсадда, қўшни давлатларнинг чегарадош ҳудудларида махсус автотураргоҳлар ташкил этилган.

“Шу билан нафақат GM Uzbekistan асоссиз ва далилсиз айбланмоқда, балки Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат органлари, хусусан, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ хизмати, чегараларни қўриқлаш Давлат қўмитаси, банклар ва бошқа идоралар ҳам айбланмоқда. Чунки улар ҳам шу каби ноқонуний тизим иштирокчилари бўлиб қолишар эди, – деб ҳисоблашган компания расмийлари. Қайд этилишича, экспорт учун декларация қилинган автомобилларни ички бозорда сотиш бўйича сохта тизимлар бўлиши назарий ва амалий жиҳатдан ҳам мумкин эмас. Бундан ташқари, бу каби ишларни амалга ошириш қўшни давлатларнинг ҳам давлат органларини жалб этишни тақазо этган бўлар эди”.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг