Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 12/12/2016 “GM Uzbekistan” РФда “Ravon” бренди остида 1176 дона автомобиль сотди
“GM Uzbekistan” РФда “Ravon” бренди остида 1176 дона автомобиль сотди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “GM Uzbekistan” компанияси 2016-йилнинг июль ойидан ноябрь ойигача Россия Федерациясида “Ravon” бренди остида 1176 дона автомобиль сотди. Бу ҳақда Европа бизнеса ассоциацияси автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитаси хабар беради.

Қўмитанинг қайд этишича, компания дилерлари “Ravon” бренди остида 420 дона автомобиль сотди.

2016-йилнинг январь-ноябрь ойларида “GM Uzbekistan”нинг Россия бозоридаги улуши 0,1 фоизни ташкил қилди.

2016-йилнинг январь-ноябрь ойлари натижаларига кўра, “GM Uzbekistan”нинг автомобиллар сотуви ҳажми бўйича Россия бозорида 27-ўринни эгаллади. “GM Uzbekistan” автомобилларининг бирорта ҳам русуми “Топ-25” рўйхатидан жой ололмади.

Қайд этамиз, “Ravon” бренди остида автомобиллар 2016-йилнинг июль ойидан бошлаб сотила бошлади. Унгача эса “GM Uzbekistan” ўз маҳсулотини “Daewoo” бренди остида сотган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг