Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 17/03/2019 GM Uzbekistan Қозоғистонга автомобилларнинг илк партиясини экспорт қилди
GM Uzbekistan Қозоғистонга автомобилларнинг илк партиясини экспорт қилди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Мамлакат иқтисодиётнинг барқарор ўсиш суръатларини сақлаб қолишнинг энг муҳим омилларидан бири бу экспорт салоҳиятини юксалтириш ва миллий маҳсулотларнинг ташқи бозордаги рақобатбардошлигини ошириш саналади. Шуларни инобатга олган ҳолда GM Uzbekistan акциядорлик жамияти 2019 йилни фаолиятида экспорт салоҳиятини ошириш йили деб эълон қилган.

Шу муносабат билан бугунги кунда компанияда ушбу соҳадаги фаолиятни жадаллаштириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

16 март куни GM Uzbekistan автомобилларнинг дастлабки партиясини Қозоғистонга экспорт қилди. Компания Қозоғистоннинг Костанай шахридаги “СариаркаАвтоПром” заводига Nexia R3 автомобилларини йирик узелли йиғиш учун SKD ҳолида ҳамда “Равон Моторс Қозоғистон”га R4 моделидаги автомобилларини тайёр ҳолида экспорт қилади.

Бундан ташқари жорий йил бошидан буён компания томонидан Афғонистон ва Тожикистон республикаларига автомобиллар экспорти амалга оширилди.

Манба: GM Uzbekistan расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг