Валюта курслари 18/11/2024
$1 – 12812.30
UZS – 0.1%
€1 – 13532.35
UZS – 0.49%
₽1 – 128.37
UZS – -0.5%
Қидириш
Иқтисод 23/11/2016 “GM Uzbekistan” оммавий тарзда “Ravon R4” автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди
“GM Uzbekistan” оммавий тарзда “Ravon R4” автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “GM Uzbekistan” акциядорлик жамияти оммавий тарзда МДҲ мамлакатларида сотиш учун мўлжалланган “Ravon R4” автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

“GM Uzbekistan” Матбуот хизматининг хабарига кўра, “Ravon R4” автомобилларини ишлаб чиқариш Асака автомобиль йиғиш заводида амалга оширилмоқда.

“GM Uzbekistan” компаниясининг маълум қилишича, ҳозирда “Ravon R4” автомобилларининг дастлабки партияси Россияга юборилган.

Яқин орада эса МДҲнинг бошқа давлатлари бозорларига ҳам “Ravon R4” автомобиллари етказиб берилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг