Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 27/02/2019 Гиёхванд моддалар савдосига чек қўйилди
Гиёхванд моддалар савдосига чек қўйилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўзбек-тожик давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган вақтда 1978 йилда туғилган, Тожикистон Республикаси фуқароси, Сўғд вилояти Мастчох тумани Фотихобод посёлкасида яшовчи Мирзарахмад Мажидов ушланди. Унинг қўл юклари кўздан кечирилганда соф оғирлиги 773 гр. бўлган опий моддаси борлиги аниқланди ва тегишли тартибда расмийлаштирилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Шунингдек, Тошкент тумани “шодлик” кўчаси 49-уйда яшовчи 1980 йилда туғилган Шаҳобиддин Зокиров ва унинг онаси Зулфия Набиевалар ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларида шубҳа уйғотди ва дастлаб улар яшайдиган хонадон кузатувга олинди. Видеоназорат хонадон ойнасидан шубҳали нарса улоқтирилганлигини тасвирга туширади. Шундан сўнг текширув ҳаракатлари давом эттирилиб, натижада ушбу улоқтирилган шубҳали нарса ичида салкам 3 кг. марихуана гиёҳванд моддаси аниқланди ва тегишли тартибда расмийлаштирилади.

Навбатдаги гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ ҳолат Давлат хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан аниқланди. 1989 йил чироқчи туманида туғилган Ҳамза Бобомирзаев “Ласетти” автомашинасида Тошкент шаҳрига ёʻл олади. Автомашина “Умакай” йўл патрул хизмати масканида кўздан кечирилганида 120 гр. марихуана воситаси борлиги аниқланди. Суриштирув давомида Ҳамза Бобомирзаев уни Тошкент шаҳрига олиб бориб сотмоқчи бўлганлиги маълум бўлди. Тезкор гуруҳ томонидан Ҳамза Бобомирзаевнинг яшаш манзили ҳам коʻздан кечирилганда уйнинг ертоʻласидан 5 кг. 294 гр. марихуана гиёҳвандлик воситаси расмийлаштириб олинди.

Бундан ташқари, Давлат хавфсизлик хизмати Фаргʻона вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасига контрабанда йўли билан олиб келинган гашиш гиёҳванд моддаси савдосига чек қўйилди.

Бир муддат аввал героин савдоси билан ушланган фуқаро Маъмур Маматқуловнинг кўрсатмасига кўра, қирғизистонлик Ҳайдар исмли шахс гашиш моддасини Ўзбекистонга олиб ўтиб, белгиланган жойга яшириб кетганлиги маълум бўлди. Ўтказилган текширув натижасида Қирғизистон Республикасига чегарадош бўлган Қувасой шаҳар Полвон маҳалласидаги дала шийпони девори остидан қора селлофан пакет ичида 10 дона алоҳида бўлакларда бўлган соф оғирлиги 7 кг. 662 гр. Миқдордаги гашиш гиёҳванд моддаси ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддаларига асосан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг