Валюта курслари 28/11/2024
$1 – 12848.38
UZS – 0.22%
€1 – 13512.64
UZS – 0.31%
₽1 – 120.07
UZS – -1.79%
Қидириш
Иқтисод 22/08/2022 ГЭСлар учун гидроагрегатлар маҳаллийлаштириш лойиҳалари доирасидаЎзбекистонда ишлаб чиқарилади
ГЭСлар учун гидроагрегатлар маҳаллийлаштириш лойиҳалари доирасидаЎзбекистонда ишлаб чиқарилади

Хабарингиз бор, ўтган ҳафтада «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ҳамда Ҳиндистоннинг «MACLEC technical project laboratory pvt. LTD» компанияси раҳбарлари ўртасидаги учрашувда ўзаро ҳамкорликда «Made in Uzbekistan» миллий бренди асосида қуввати 500 кВтга бўлган микроГЭСлар учун гидроагрегатлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланганди.

Бугунги кунда мазкур келишувга мувофиқ, томонларга юклатилган шартлар ижросини таъминлаш, хусусан, жорий йил якунига қадар Ўзбекистонда микро гидроагрегатларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича ҳар икки томон ҳам белгиланган вазифаларни юқори савияда бажариб келмоқда.

Шу билан бирга, Жамият томонидан ушбу йўналишда изчил фаолият амалга оширилмоқда. Бу борада, республикамиз давлат мустақиллиги байрами арафасида яна бир катта келишув имзоланди.

Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистонда гидроэнергетика соҳасида амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар, нафақат юртимизда, балки Марказий Осиё мамлакатлари орасида ҳам юксак эътиборга сазовор бўлмоқда.

Мамлакатимиз гидроэнергетика соҳасида, хусусан, микроГЭСларни кенг кўламли қуриш ва зарурий гидроагрегатларни маҳаллийлаштириш борасида катта бир бурилиш даври бошланмоқда. Сабаби, Хитой Халқ Республикасининг гидроэнергетика соҳасида 60 йилдан ортиқ юқори тажрибага эга бўлган «Zhejiang Jinlun Electromechanic Co., Ltd.» компанияси билан изчил ҳамкорликда мамлакатимизда Марказий Осиё мамлакатларида ягона бўлган қуввати 2-15 МВт гача бўлган гидроагрегатларни ишлаб чиқариш фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Мазкур хорижий компания нафақат республикамизнинг гидроэнергетика соҳаси учун гидроагрегатларни ишлаб чиқаради, балки қўшни давлатлар – Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Афғонистон ва бошқа давлатлар учун ҳам гидроагрегатлар ишлаб чиқаради.

Бугун, 22 август куни Жамиятимиз Бошқаруви раиси, Абдуғани Сангинов бошчилигидаги ижро аппарати масъул вакиллари ҳамда «Zhejiang Jinlun Electromechanic Co., Ltd.» компанияси бошқарув раиси котиби ОУЯНГ ХОНГ раҳбарлигидаги компанияси вакиллари билан учрашиб, инновацион лойиҳалар асосида локализация ва маҳаллийлаштириш дастури доирасида гидроагрегатларни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича Ҳамкорлик меморандумини имзоладилар.

Мазкур ҳужжатга асосан, эндиликда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ Хитойнинг «Zhejiang Jinlun Electromechanic Co., Ltd.» компанияси билан ҳамкорликда ҳар бир лойиҳа учун индивидуал ва эксклюзив бўлган гидроагрегатларни лойиҳалаштиради. Мазкур гидроагрегатлар «Ўзбекгидроэнерго»АЖнинг тизим ташкилоти ҳисобланган «Сувсаноатмаш» АЖ заводида ишлаб чақарилади.

Айтиш лозимки, ушбу ҳамкорлик доирасида юқори инновацион технологик қурилмаларнинг мамлакатимиз гидроэнергетик соҳасида илк бор ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади ҳамда маҳаллийлаштириш доирасида келгуси истиқболда молиявий сарф-харажатларни иқтисод қилишга, сифатли ва замонавий стандартларга асосланган агрегатларни ишлаб чиқарилишини ўзлаштиришга хизмат қилади.

Пировард натижада, мамлакатимиз гидроэнергетик салоҳияти янада ортади ҳамда янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш орқали тоза ва арзон электр энергия манбаини ишлаб чиқариш ҳажми кескин оширилади.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг