Валюта курслари 14/03/2025
$1 – 12938.11
UZS – 0.14%
€1 – 14076.66
UZS – -0.18%
₽1 – 149.99
UZS – 0.31%
Қидириш
Иқтисод 16/03/2025 Геология вазири инвестицияларни муҳокама қилиш учун ADQ вакили билан учрашди

Геология вазири инвестицияларни муҳокама қилиш учун ADQ вакили билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 14 март куни Тоғ-кон саноати ва геология вазири Б. Исламов ADQ компанияси (БАА) катта ижрочи директори Родерик Матерс билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистонда сўнгги йилларда тоғ-кон саноати ва геология соҳасига қаратилаётган эътибор, соҳадаги ўзгаришлар, “Ер қаъри тўғрисидаги” янги таҳрирдаги қонун, инвесторларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, саноат учун муҳим минералларга истиқболли майдонларни ҳамкорликда ўзлаштириш, соҳага инвестицияларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг