Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 12/04/2017 “Газпром” Ўзбекистон гази учун 2,5 млрд. доллар тўлайди
“Газпром” Ўзбекистон гази учун 2,5 млрд. доллар тўлайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон газини етказиб бериш бўйича “Газпром экспорт” МЧЖ ҳамда “Ўзтрансгаз” АЖ ўртасида имзоланган беш йиллик шартноманинг қиймати 2,5 млрд. АҚШ долларини ташкил этади. Бу ҳақда “Газпром экспорт” МЧЖга таянган ҳолда “РИА Новости” хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур шартнома Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига қилган давлат ташрифи доирасида имзоланган эди.

Шартномага биноан, 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон беш йил давомида “Газпром”га 4 млрд. кубометр газ етказиб беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг