Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 27/03/2019 Газ таъминоти биринчи навбатда етказиб бериладиган истеъмолчилар рўйхати
Газ таъминоти биринчи навбатда етказиб бериладиган истеъмолчилар рўйхати

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019 йил 24 март санасида ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонунчиликка мувофиқ, газ таъминоти маиший истеъмолчилар, оилавий корхоналар ҳамда стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга истеъмолчиларга биринчи навбатда етказиб берилади.

Маиший истеъмолчилар — маиший эҳтиёж (овқат тайёрлаш, иссиқ сув ва иситиш) учун табиий газдан фойдаланувчи аҳоли.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, идоравий ва муниципал уй-жой фонди, ётоқхоналар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамда аҳоли эҳтиёжлари учун локал қозонхоналар ҳам юқоридаги тоифага киритилди.

Мазкур истеъмолчиларга газ маиший истеъмолчилар учун белгиланган тарифларда етказиб берилади.

Маълумот учун, аҳолига коммунал-маиший эҳтиёжлар учун газ етказиб бериш 2018 йил 16 ноябрдан 320 сўм, 2019 йил 1 июндан 350 сўмни ташкил этади.

Манба: Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг