Валюта курслари 14/03/2025
$1 – 12938.11
UZS – 0.14%
€1 – 14076.66
UZS – -0.18%
₽1 – 149.99
UZS – 0.31%
Қидириш
Ўзбекистон 27/06/2016 Ғарбий “Тянь-Шань” тоғлари бутунжаҳон меросига киритилиши мумкин
Ғарбий “Тянь-Шань” тоғлари бутунжаҳон меросига киритилиши мумкин
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ғарбий “Тянь-Шань” тоғлари ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилиши мумкин. Бу ҳақда БМТ Янгиликлар маркази хабар беради.

Жорий йилнинг 10-20-июль кунлари Истамбул (Туркия) шаҳрида ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси қўмитасининг 40-сессияси бўлиб ўтади. Қўмита Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилиши мумкин бўлган 29 та табиат мўъжизаларини кўриб чиқади.

Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Ғарбий “Тянь-Шань” тоғларини бутунжаҳон меросига киритилиши борасида ариза билан мурожаат қилишди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг