Валюта курслари 30/05/2025
$1 – 12768.26
UZS – -0.49%
€1 – 14400.04
UZS – -0.98%
₽1 – 162.63
UZS – 0.97%
Қидириш
Ўзбекистон 17/05/2025 ФВВ ходимлари қудуққа тушиб кетган 7 ёшли болани қутқаришди

ФВВ ходимлари қудуққа тушиб кетган 7 ёшли болани қутқаришди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари Андижон вилоятида 7 ёшли болани чуқур қудуқдан омон-эсон қутқариб қолишди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса 2024 йил 16 май куни соат 11:00 ларда Қўрғонтепа туманидаги “Ибн Сино” маҳалласининг Мактуб кўчасида содир бўлган. Олинган маълумотларга кўра, ўша ҳудудда яшовчи фуқаролардан бирининг ўғли ҳовлидаги фойдаланилмаётган қудуққа тушиб кетган. Қудуқнинг чуқурлиги 40 метрни, кенглиги эса бор-йўғи 90 сантиметрни ташкил этган. Қудуқ сувсиз бўлган ва унинг оғзи ёпилмаган.

Воқеа жойига ФВВнинг қутқарувчилари тезкор равишда етиб боришган. Улар махсус техника ва жиҳозлар ёрдамида қутқарув операциясини амалга оширишган. Натижада бола омон-эсон равишда тор қудуқдан чиқарилган.

Ҳозирда бола шифокорлар назорати остида.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг