Валюта курслари 10/01/2025
$1 – 12940.44
UZS – -0.17%
€1 – 13336.42
UZS – -0.31%
₽1 – 126.85
UZS – 2.56%
Қидириш
Ўзбекистон 10/01/2025 ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди

ФВБ бошлиғи 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Наманган вилояти Поп тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан 160 минг доллар пул олаётган вақтда қўлга олинди.

У ўзининг 5 нафар оила-аъзоларига мазкур туман ҳокимининг 2021 йил февраль ойидаги қарори билан лимон етиштириш учун иссиқхона ташкил этиш мақсадида ажратиб берилган 2 гектар ер майдонини ўзининг мансабдор танишлари орқали харидор номига расмийлаштириб беришга ваъда берган.

Ҳамда у ерда коттеж типидаги уй-жойлар қуриши учун рухсат олиб бериш эвазига 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг