Ушбу турнирда Ўзбекистон чемпиони сифатида иштирок этаётган Олмалиқнинг “Олмалиқ” футзал клуби гуруҳ босқичи якунларига кўра “В” гуруҳи ғолиби “Тосисот Дарёий” клуби бўлган бўлса, “Олмалиқ” бир очко билан иккинчи ўринни қўлга киритган ҳолда, чорак финалга йўл олди, деб хабар беради ЎзФФ матбуот хизмати.
Чорак финал босқичида эса ўзбекистонликлар рақиби Таиланд чемпиони – “Чонбури Блувейв” жамоаси бўлади. “Чонбури” “А” гуруҳидаги ҳар икки ўйинда ғолиб бўлиб, биринчи ўрин билан чорак финал йўлланмасини қўлга киритган.
Чорак финал
19 июль
10:00 - "Санна Кан ХОА" (Вьетнам) - "Дибба Ал Ҳиссин" (БАА)
12:45 - "Нафит Ал Васат" (Ироқ) - "Ал Садд" (Қатар)
15:15 - "Тосисот Дарёий" (Эрон) - "Нагоя Оушенс" (Япония)
17:45 - "Чонбури Блувейв" (Таиланд) - "Олмалиқ" (Ўзбекистон)