Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Спорт 20/01/2016 Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистон билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади
Футзал: Ўзбекистон терма жамоаси Қозоғистон билан иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади
Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) -- Футзал бўйича Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон футзал терма жамоаси 22-24 явнарь кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида ўзининг навбатдаги йиғинини ўтказади.

Хосе Мария Мендес бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси мазкур йиғин давомида 22 ҳамда 23 январь кунлари мезбон – Қозоғистон футзал терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади, хабар беради ЎФФ.

Терма жамоа делегацияси 21 январь куни Олмаота шаҳрига жўнаб кетади ва 24 январь куни Тошкентга қайтади. Мазкур йиғин давомида терма жамоа мураббийлар штаби Осиё чемпионати олдидан ўйинчиларнинг функционал тайёргарлигини кўздан кечиришни ва терма жамоа таркибининг асосини ташкил қилувчи ўйинчиларнинг ҳолатини текширишни мақсад қилган.

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шундан сўнг тайёгарликни Тошкентда давом эттиради ва режа бўйича Осиё чемпионатига тайёргарлик кўради.

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Олмаота шаҳридаги йиғинида иштирок этадиган таркиби:

Дарвозабонлар:
Рустам Умаров
Акмал Ҳазратқулов
Клим Тюгаев

Ўйинчилар:
Нодир Элибоев
Жавлон Аноров
Артур Юнусов
Фарҳод Абдумавлонов
Дилшод Раҳматов
Феруз Фаҳриддинов
Дилшод Ирсалиев
Андрей Шлема
Даврон Чориев
Жамолиддин Шарипов

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг