Учрашувнинг илк дақиқаларидаёқ эронликлар устунликни қўлга олиб, 2-дақиқадаёқ Фарҳод Таваккалийнинг голи эвазига ҳисобни очди. Шундан кейин ҳам Рустам Умаров дарвозаси олдида кўплаб хавфли ҳужумлар ташкил этилди. Аммо 7-дақиқада навбатдаги ҳужумларидан биринчи ташкил қилаётган Эрон тўпни йўқотди ва Ўзбекистон терма жамоаси қарши ҳужумга ўтиб, ҳисобни тенглаштирди. Ҳисобни тенглаштирувчи бу голга Фарҳод Абдумавлонов муаллифлик қилди.
Бироқ орадан икки дақиқа ўтиб, Хусайн Тоибий яна Эронни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Ўйиннинг 16-дақиқасида Ўзбекистон стандарт вазиятга эга бўлди ва унинг оқибатида Даврон Чориев чиройли киритишга муваффақ бўлди. Чориев ҳаволатиб узатилган тўпни ерга туширмай зарба беришга қарор қилди. Эрон терма жамоаси дарвозабони бу зарбага тайёр эмасди – 2:2.
Шундан сўнг Қудрат Баҳодирий, Ҳусайн Тоибий, Маҳди Жовидлар Умаров қўриқлаган дарвозани ишғол қилган бўлсалар, Жавлон Аноров бир гол билан жавоб бериб, якуний ҳисобнинг Эрон фойдасига 6:3 кўриниш олишини таъминлади.
Шу тариқа Жаҳотн чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоасининг Эрондаги йиғини якунланди ва бугун Мендез шогирдлари тайёргарликнинг навбатдаги босқичига киришиш учун Португалияга йўл олди. Бу ҳақда ЎФФ Матбуот хизмати хабар беради.