Валюта курслари 29/04/2025
$1 – 12948.10
UZS – -0.07%
€1 – 14696.09
UZS – -0.04%
₽1 – 156.93
UZS – 0.24%
Қидириш
Спорт 22/04/2025 Футбол бўйича У-17 Осиё кубоги ғолиблари Чевролет автомобиллари билан тақдирланди

Футбол бўйича У-17 Осиё кубоги ғолиблари Чевролет автомобиллари билан тақдирланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Саудия Арабистонида бўлиб ўтган U-17 Осиё Кубогида ёрқин ўйин намоён этган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси юртга тантанали тарзда қайтиб келди.

Тантанали кутиб олиш маросими Тошкентдаги Ислом Каримов номидаги Халқаро аэропортда бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Президент Администрацияси департаменти раҳбари Одил Абдурахмонов, Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари, спортчиларнинг яқинлари, мухлислар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Расмийлар терма жамоанинг бутун турнир давомидаги ўйинига юқори баҳо бериб, финалда майдон эгалари устидан қозонилган иродавий ғалабани алоҳида қайд этишди. Ёш чемпионларга келгусида янада катта муваффақиятлар, мақсад сари қатъият ва илҳом тилашди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Миллий олимпия қўмитаси раиси номидан йўлланган табрикномалар ва турнир ғолиблари ҳамда иштирокчиларини мукофотлаш ҳақидаги Фармон ўқиб эшиттирилди.

Тантананинг ниҳоясида ёш футболчиларга давлат раҳбари номидан эсдалик совғалари — Cobalt русумли автомашиналар калитлари топширилди. Жамоа бош мураббийи эса Equinox автомашинаси билан тақдирланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг