Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Ўзбекистон 10/07/2024 «Фуқаро – маҳалла – адлия» тизими амалда
«Фуқаро – маҳалла – адлия» тизими амалда

Адлия вазирлиги ташаббуси билан Тошкент шаҳридаги оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди. Унда шаҳарнинг Яшнобод туманида адлия органларининг аҳоли муаммолари Тошкент шаҳар тажрибаси, яъни «фуқаро – маҳалла – адлия» тизими орқали ҳал этилаётгани ўрганилди.

Президентимизнинг жорий йил 24 майдаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида» ги фармони билан аҳолининг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларини аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ва бартараф этиш масаласи устувор вазифага айланди.

Зеро, барча давлат органлари кўпроқ одамлар орасида, маҳаллаларда бўлиб, уларнинг дарду ташвишларини тинглаб, муаммоларини биргаликда ҳал этиши жуда муҳим.

Адлия идоралари бу борада доимий равишда халқ билан мулоқотни йўлга қўйган ва бу ислоҳотлар фармон билан янада мустаҳкамланди. Бинобарин туғилишдан то, ҳаётнинг барча муҳим жабҳаларида одамлар адлия органларига мурожаат қилади, уларнинг хизмат сифатига қараб давлат сиёсатига, давлат идораларига баҳо беради.

Ана шу мақсадда, адлия органлари томонидан белгиланган вазифаларни амалга ошириш борасида «Адлия куни» ташкил этилди. Лойиҳа доирасида Яшнобод туманининг "Бехизор", "Ойдинкўл", "Тарновбоши", "Катта Янгиобод" маҳалла фуқаролари учун Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳамда Яшнобод туман адлия бўлимиининг тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда сайёр қабули ташкил этилди. Фуқароларнинг ҳуқуқий муаммоларини қабул қилиш асносида адлия органлари масъуллари ва давлат ташкилотлари вакиллари иштирокида сайёр ҳуқуқий (нотариус, ФҲДЁ, ЮХКМ ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва бошқа) хизматлар кўрсатилди. Аҳолига ҳуқуқий тушунтиришлар ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, айрим мурожаатлар жойида ҳал этилилиб, айримлари ўрганиб чиқиш учун иш юритувга олинди. Давлат хизматлари сайёр тартибда кўрсатилди. 

Пресс-тур давомида ҳуқуқий муаммолари адлия аралушви орқали ҳал этилган фуқаролар, тадбиркорлик субъектларида бўлиниб, улар билан мулоқот қилинди.

Шунингдек, адлия бўлими томонидан «Маҳалла ҳуқуқшуноси» лойиҳаси доирасида маҳалла раислари ҳамда «маҳалла еттилиги» учун семинар ўтказилди. Маҳалла раислари ва «маҳалла еттилиги»нинг ҳуқуқий билимлари оширилди. Ушбу маҳаллаларда ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш, фуқароларнинг ҳуқуқий масалалари билан ишлаш, бу борада ишни тўғри ташкил қилиш бўйича методик ёрдам кўрсатилди. 

Тадбир давомида «Беҳизор», «Ойдинкўл», «Тарновбоши» ҳамда «Катта Янгиобод» маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи фуқаролар учун сайёр қабул ташкил қилинди ҳамда фуқароларга face-ID тизимидан фойдаланган ҳолда сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

Бундан ташқари, адлия органлари яъни туман адлия бўлими, туман давлат хизматлари маркази ва ФҲДЙ бўлими ҳамда «Мадад» НТТ иштирокида тадбирда иштирок этган фуқароларнинг
давлат хизматларини кўрсатишга доир, оилавий ажрим ҳамда ҳуқуқий масалалардаги турли мурожаатлари кўриб чиқилиб жойида ҳал этиш масалалари кўрилди.

Шу билан бирга тадбир давомида туманда жолашган кўплаб ташкилотлар, жумладан Туман тиббиёт бирлашмаси, пенсия жамғармаси, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази, туман кадастр бўлими, пенсия жамғармаси, мажбурий ижро бюроси, камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими вакиллари иштирок этди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида»ги ПФ–80-сон Фармони ижроси юзасидан Тошкент шаҳрида амалга оширилган ишлар бўйича тўхталиб ўтилди.

Бугунги кунда Тошкент шаҳрида 585та МФЙ мавжуд бўлиб, 730 414 та хонадонда 938 831 та оила истиқомат қилмоқда.

Пойтахтда ишсизлар79 240 нафар, ногиронлиги бўлган шахслар 53 726 нафар, боқувчиси йўқ оилалар 15 564нафар, ёлғиз кексалар 736 нафар, кам таъминланган оилалар 29 401нафарни ташкил қилмоқда. 

Шунингдек, «Темир дафтар»да 4 875та оила, «Аёллар дафтари»да 97 492нафар, «Ёшлар дафтари»да 4 289нафар фуқаро қайд қилинган.

Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ҳамда Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Тошкент шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрининг барча(585) та маҳалласини йил охирига қадар қамраб олишга мўлжалланган маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда «Адлия куни», «Сайёр қабул», «Уйма-уйюриш»ҳамда ҳафтанинг ҳар чоршанба куни «Ҳуқуқий тарғибот куни» лойиҳасини амалга ошириш бўйича режа-графиклар тасдиқланди.

Фармон ижросини таъминлаш бўйича қуйидаги тизимли ишлар амалга оширилмоқда:

Биринчидан, аҳолининг кундалик ҳаётида учрайдиган ҳуқуқий муаммоларни аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ва бартараф этиш йўналиши бўйича:

а) тасдиқланган режа-графикларга асосан тадбирларни ўтказиш ходимларнинг асосий иш фаолиятига таъсир этмаган ҳолда ишлаш тизими йўлга қўйилди;

б) маҳаллаларга бириктирилган ходимлар томонидан маҳалла еттилиги билан ҳамкорликда маҳаллада мавжуд маълумотлар асосида шакллантирилган муаммоли хонадонлар рўйхати асосида уйма-уй юриш ишлари амалга оширилмоқда;

в) уйма-уй юриш режа-графигига асосан бир кунда ўртача ҳисобда 

8 тадан 15 тагача тамаҳаллада муаммолар ўрганилимоқда;

г) аҳолидан келиб тушган муаммолар маҳалла еттилиги, шунингдек, бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳал этиш чоралари кўриб борилмоқда.

Иккинчидан, бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатиш йўналишида:

а) «Темир дафтар»,»Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ҳамда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган фуқаролар билан учрашилиб, уларнинг муаммоларини ечими бўйича кўмаклашилиш йўлга қўйилди;

б) маҳаллаларга бириктирилган ходимнинг иш унумдорлигини таъминлаш мақсадида маҳалла еттилиги иштирокида телеграм гуруҳи ташкил этилиб, ушбу гуруҳда келиб тушаётган муаммоли масалалар қисқа муддатларда қонуний ечимини топиши учун маслаҳатлар бериб борилмоқда;

в) «Мадад» ННТ билан ҳамкорликда аҳолидан энг кўп мурожаат келиб тушаётган маҳаллаларга жойига чиққан ҳолда юридик ёрдам кўрсатиш тизимини йўлга қўйилди. 

Пресс турда Уйма уй юриш тадбири давомида Яшнобод тумани, Толариқ кўчаси, 9-уйда яшовчи Нажмутдинов Раҳимжон Жўраевичнинг неварасини доимий рўйхатга қўйиш ва пасспорт расмийлаштириш бўйича, Мунаввар 1-тор кўчаси, 2-уйда яшовчи Джаборов Эркин Эргашович ҳамда Джурақулов Махмуд Махмудовичнинг йўқолган паспортини қайта тиклаш бўйича ҳамда Шоҳсанам кўчаси 28-уйда яшовчи Егамбердиева Гулшана Янгибойевнанинг уйининг ёнидаги чинорни кестириш билан боғлиқ узоқ йиллик муаммолари тингланди ва мурожаатлари туман адлия бўлимининг иш юритувига қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг