Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Туризм 04/04/2019 “Француз тили ва маданиятини ўрганиш маркази” ташкил этилади
“Fransuz tili va madaniyatini o'rganish markazi” tashkil etiladi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 2019 йилнинг 29 март – 1 апрел кунлари “Ипак йўли” туризм халқаро университетига Париж академияси вакилларидан академия ректори ёрдамчиси Леон Баптист, Бошланғич ва узлуксиз профессионал таълим бошқармаси раҳбари Пиерр Боденан, Европа ва халқаро ҳамкорлик бошқармаси бош директори Франсуа Новил ва Париж Меҳмонхона иши мактаби халқаро бўлим бошлиғи Мишел Арбролар ташриф буюришди.

Учрашувда Ўзбекистон томонидан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Анвар Аллабергенов, “Ипак йўли” туризм халқаро университетининг ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректори Баходир Тураев, илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Фарход Турсунов ва бошқа масъул ходимлар иштирок этишди.

Учрашув давомида Париж академияси ва “Ипак йўли” туризм халқаро университети вакиллари ўқув жараёнини такомиллаштириш, профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг мобиллигини (алмашишини) таъминлаш ва профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш, университет ахборот ресурс маркази кутубхона фондини замонавий ўқув-методик қўлланмалар, электрон шаклдаги китоблар билан таъминлаш бўйича кенг қамровли ҳамкорлик фаолиятини йўлга қўйишга келишишди.

Шунингдек, замонавий стандартлар асосида ўқув-меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, Университет ахборот ресурс маркази ва кутубхона фондини бошқариш, Франциядаги университетларнинг кутубхоналари (медиатека) базасидан фойдаланиш ва марказни замонавий ўқув-методик қўлланмалар ва дарсликлар билан бойитиш, Франциянинг туризм ва маданият соҳасидаги илғор тажрибасини чуқур ўрганиш мақсадида Университет қошида “Француз тили ва маданиятини ўрганиш маркази”ни ташкил этиш чораларини кўриш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш келишиб олинди.

Манба: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг