Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Спорт 02/04/2019 France Football энг кўп даромад олувчи футболчиларнинг рейтингини эълон қилди
France Football eng ko'p daromad oluvchi futbolchilarning reytingini e'lon qildi

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – France Football жаҳондаги энг кўп даромад олувчи футболчиларнинг анъанавий йиллик рейтингини тузиб чиқди.

Рўйхатнинг биринчи ўрнида «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси қайд этилган. Маълум бўлишича, охирги марта 2015 йилда «Олтин тўп»ни олган аргентиналик бу мукофотни 2016 ва 2017 йилларда қўлга киритган Криштиану Роналдудан кўпроқ даромад олади. Совриннинг 2018 йилги ғолиби Лука Модрич эса топ-20га киритилмаган. Ваҳоланки, рўйхатда унинг жамоадошлари Гарет Бэйл, Тони Кроос ва Серхио Рамос номларини учратиш мумкин.

Жаҳоннинг энг юқори йиллик даромадга эга футболчилари

  1. Лионель Месси – 130 млн евро
  2. Криштиану Роналду – 113 млн евро
  3. Неймар – 91,5 млн евро
  4. Антуан Гризманн – 44 млн евро
  5. Гарет Бэйл – 40,2 млн евро
  6. Андрес Иньеста – 33 млн евро
  7. Алексис Санчес – 30,7 млн евро
  8. Филиппе Коутиньо – 30 млн евро
  9. Эсекиэль Лавесси – 28,3 млн евро
  10. Луис Суарес – 28 млн евро
  11. Жерар Пике – 27 млн евро
  12. Тони Кроос – 26,3 млн евро
  13. Месут Ўзил – 25,8 млн евро
  14. Килиан Мбаппе – 25 млн евро
  15. Оскар – 24,3 млн евро
  16. Серхир Агуэро – 24,3 млн евро
  17. Кевин де Брюйне – 23,5 млн евро
  18. Халк – 23,4 млн евро
  19. Поль Погба – 23,3 млн евро
  20. Серхио Рамос – 23 млн евро
Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг