Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Ярмарка ишида хорижий мамлакатлардан келган қайта ишловчи ва савдо компаниялари, халқаро савдо ташкилотлари, савдо-саноат палаталари, қишлоқ хўжалиги соҳаси вазирлик ва идоралари, логистика компаниялари вакиллари ҳамда маҳаллий мева-савбзавот маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ва қайта ишловчи корхоналари иштирок этишмоқда.
Ярмаркани ўтказишдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистонда экологик тоза, истеъмолбоп хусусиятлари ва мазаси бўйича тенги йўқ сабзавот, мева, узум ва полиз маҳсулотлари етиштиришнинг ғоят катта имкониятлари, шунингдек, уларнинг саноат асосида қайта ишланган тайёр сифатли маҳсулотлари тўғрисида чет эллардаги қайта ишловчи ва савдо компанияларини кенг хабардор қилишдан иборатдир.