Бир ой аввал эълон қилинган рейтингда Ўзбекистон миллий терма жамоаси 56-поғонани эгаллаб турган эди. Айни вақтда эса Ўзбекистон 55-поғонада жойлашган.
Осиё Футбол Конфедерациясига аъзо мамлакатлар орасида эса Ўзбекистон тўртинчи ўринни банд этган. Бу ҳақда ЎзФФ Матбуот хизмати хабар беради.
Осиё мамлакатлари рейтингида Эрон 674 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турган бўлса, 609 очко жамғарган Жанубий Корея терма жамоаси иккинчи ўринда. Кучли учликни эса Япония 595 очко билан якунлаб берган.
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичидаги бошқа рақиблари – Хитой 445 очко билан ОФК давлатлари рейтингида 8-ўринда, жаҳон рейтингида – 78, Қатар ОФR мамлакатлари рейтингида – 10, дунё рейтинида – 80, Сурия ОФКда – 12, умумий рейтингда – 105-ўринда.
Жаҳон рейтингини айни пайтда Аргентина терма жамоаси 1585 очко тўплаган ҳолда бошқариб бормоқда. Белгия (1401) – иккинчи, Колумбия (1331) – учинчи ўринда. Амалдаги Жаҳон чемпиони – Германия эса 1319 очко тўплаб, рейтингнинг тўртинчи ўрнини банд этган.
Рейтинг билан тўлиқ танишиш учун ушбу ҳавола орқали ФИФА расмий сайтига ўтинг.
Аёллар терма жамоалари рейтингида Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 42-ўринни эгаллаб турибди. Осиё терма жамоалари орасида эса 9-ўринни банд этган.